Бу қандай касаллик?
Артроз (остеоартроз) — бўғим тоғай тўқимасининг аста-секин юпқалашиши ва емирилиши билан кечувчи сурункали касаллик. Тоғай ейилиши натижасида суяклар бир-бирига ишқаланади, бўғим ичи суюқлиги камаяди, яллиғланиш ҳамда кучли тизза ва бўғим оғриқлари юзага келади. Вақт ўтиши билан суяк четларида остеофитлар (ўсимталар) ҳосил бўлиб, бўғим шакли ўзгаради (деформатсияланади).
Касаллик кўпинча тана оғирлиги тушадиган тизза (гонартроз), сон-чаноқ (коксартроз), товон, умуртқа ҳамда қўл бармоқлари бўғимларида ривожланади. Артроз тўлиқ тузалмайдиган сурункали жараён ҳисобланса-да, бўғимларни ўз вақтида табиий хондропротекторлар билан қўллаб-қувватлаш, вазнни назорат қилиш ва тўғри ҳаракатланиш орқали емирилишни тўхтатиш ҳамда бўғим ҳаракатчанлигини тиклаш мумкин.
Асосий белгилари
- Механик оғриқ: Ҳаракат пайтида ва кун охирида кучаядиган, ҳаттоки ҳаракатсиз вақтда ҳам оғриқ кучайиши
- Бўғим атрофидаги мушакларнинг заифлашиши: Касаллик ривожланиши натижасида бўғим атрофидаги мушаклар кучсизланиб, юриш, зинадан чиқиш ва кундалик ҳаракатларни бажариш қийинлашиши мумкин.
- Бўғимда қирсиллаш: Ҳаракатланиш вақтида бўғимдан қирсиллаш ёки ғичирлаш овози эшитилиши мумкин.
- Ҳаракатнинг камайиши: Бўғимни тўлиқ букиш ва ёзиш қийинлашиши, зинадан чиқиш ва тушиш оғирлашиши.
- Шиш ва сезувчанлик: Об-ҳаво ўзгарганда ёки жисмоний зўриқишдан сўнг бўғим атрофи шишиб, оғриқнинг кучайиши.
- Бўғим деформатсияси: Касалликнинг оғир босқичларида бўғим шакли ўзгариши, суяк четларида ўсимталар пайдо бўлиши ва бўғимнинг ташқи кўриниши бузилиши.
Сабаблари ва хавф омиллари
- Ёш омили: 40–45 ёшдан кейин организмда тоғай тўқимасининг табиий тикланиш қобилияти пасаяди.
- Ортиқча вазн: Ҳар бир ортиқча килограмм тизза ва сон-чаноқ бўғимларига тушадиган механик босимни бир неча баробар оширади.
- Жароҳатлар ва лат ейишлар: Илгари олинган мениск, пай шикастланишлари, синишлар ёки бўғимдаги оператсия асоратлари.
- Оғир жисмоний меҳнат: Мунтазам оғир юкларни кўтариш ёки бир хил такрорий ҳаракатлар талаб қилинадиган касбий фаолият.
- Камҳаракат турмуш тарзи: Ҳаракатсизлик натижасида бўғим ичи суюқлиги айланиши сустлашади ва тоғай етарлича озиқлана олмайди.
- Гормонал ўзгаришлар: Ирсий мойиллик ҳамда аёлларда менопауза даврида гормонлар ўзгариши натижасида тоғай ва суяк мустаҳкамлиги пасайиши.
Олдини олиш ва курашиш
Вазнни меъёрда сақланг
Ортиқча вазннинг 5–10 фоизи йўқотилганда ҳам бўғимларга тушадиган доимий босим кескин камайиб, оғриқ енгиллашади.
Ҳар куни тўғри ҳаракат қилинг
Текис ерда пиёда юриш, сузиш ва бўғимни зўриқтирмайдиган машқларни бажаринг, чунки тоғай фақат ҳаракат пайтида бўғим суюқлиги орқали озиқланади.
Мушакларни мустаҳкамланг
Сон ва болдир мушаклари бақувват бўлса, тизза ва сон бўғимларига тушадиган кучли зарба камаяди.
Бўғимларни ортиқча юкламанг
Оғир юк кўтарманг, узоқ вақт чўккалаб ёки тиззалаб ўтирманг; юмшоқ тагликли ва қулай поябзал кийинг.
Тўғри овқатланинг
Таомнома балиқ (омега ёғ кислоталари), суяк шўрваси (табиий коллаген), сабзавот ва меваларга бой бўлиши лозим; туз, қовурилган ва ширин таомларни чекланг.
Парваришни кечиктирманг
Дастлабки оғриқ ва қотиш сезилганданоқ бўғимларни хондропротекторлар билан қўллаб-қувватлашни ўз вақтида бошланг.
Nutva
Организмни қўллаб-қувватлаш учун Nutva маҳсулотлари
Соғлом турмуш тарзига қўшимча сифатида. Маҳсулотлар дори воситаси эмас.

Nutva Complex (German Technology)
Таркибидаги глюкозамин, хондроитин, коллаген ва гиалурон кислотаси тоғай тўқимаси ва бўғим суюқлигининг табиий таркибий қисмлари ҳисобланади. Босвеллия, занжабил ва зиғир уруғи бўғимларнинг яллиғланишга қарши табиий ҳимоясини қўллаб-қувватлайди.
1 280 000 760 000 сўмдан · ҳар бири · 3 қути олинганда


Nutva Omega-3
Омега-3 ёғ кислоталари организмдаги яллиғланиш жараёнларининг табиий мувозанатини сақлашга ҳамда бўғимлар учун комплекс ёндашувни тўлдиришга ёрдам беради.
640 000 380 000 сўмдан · ҳар бири · 3 қути олинганда



